ЭЪТИБОР
2022-03-14 19:11:47 181
ЭЪТИБОР
Жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, уларни соғлом ҳаёт кечиришлари учун кўмаклашиш юзасидан туманимизда ҳам арзирди ишлар амалга оширилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги ижтимоий кўникма комиссияси котиби Нишонали Иброҳимовнинг малумотига кўра, Офтобру маҳалласида яшовчи фуқаро Гулханжон Нурматов жазо муддатини ўтаб қайтганлиги сабабли туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий куникма марказига 2022 йил 23 феврал куни моддий ёрдам сураб мурожаат этган.
Мурожаат юзасидан туман ҳокимининг 1 ўринбосари И.Тожибоев бошчилигида жазо муддатини утаб қайтган фуқронинг шароити ҳар томонлама ўрганиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма комиссия аъзолари ҳамда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ўрганлиб, фуқаро билан сўҳбат утказилди.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг
4.5 баробари яъни 1 215 000 сўм миқдорда моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Нурматов Гулханжон Мухаматовични бандлигини таъминлаш мақсадида “Гузари Омади Одина” МЧЖ га машинист вазифасига ишга жойлаштирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати