Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАТИЖАЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

×

 2022-03-14 18:59:16    97

PDF юклаш
Чоп этиш


НАТИЖАЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

         Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида ўқув йилининг 3-чораги охирига етиб, ўтган муддат давомида қўлга киритган натижалар ва соҳадаги муаммо-камчиликлар сарҳисоб қилинмоқда.

         Туманимизнинг 29-сонли умумй ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда айни ўтаётган чоракдаги натижалар муҳокама этилди.

         Мактаб директори Амиржон Темировнинг сўзларига кўра, маҳалланинг ёшлар етакчиси ташаббуси билан янги чоракдан бошлаб, ой давомида икки маротаба энг фаол ўқувчиларга стипендия бериш тартиби жорий этилади.

         Тадбирда иштирок этган Фарғона Давлат Университетининг талабаси Парвиз Аҳмаджонов Президентимиз томнидан ёшларга берилаётган эътибор ҳақида гапирди.

         Мактабда хорижий тиллардан немис тили ўргатилади ва тадбирда талабалар томнонидан немис тилида шеърлар қироат этилди ва ўқувчиларнинг китобхонлик маҳорати ҳам имтиҳондан ўтказилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати