АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ
2022-03-12 19:57:16 167
АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ
Сўх тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев билан Ғазнов ва Қалъача маҳаллаларида бўлиб ўтган учрашувда Жавпая массивидаги ўзлаштирилаётган ерлар, кутилаётган натижалар, давлат томонидан массивга сув ва электр энергияси тортиш ишлари, массивда аҳоли ҳаракатлари билан кутилаётган даромад, келгусидаги режалар ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашувда иштирок этган банк ходимлари ва бошқа мутасадди идора раҳбарлари ҳам ҳар бир ер олиш истаги бор фуқароларга кредит олиш ва бошқа масалаларда амалий кўмак бериш масалаларида муаммо бўлмаслигини таъкилдаб ўтдилар.
Айни кунда Жавпая массивида иссиқхоналар барпо этиш ишлари давом этяпти. Шунингдек, очиқ ердаги майдонларни лотларга ажратиш ишлари ҳам жадаллик билан давом этаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати