Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ЯШИЛ ҲУДУД ПАЙДО БЎЛАДИ

×

 2022-03-12 19:41:50    147

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАВПАЯДА ЯШИЛ ҲУДУД ПАЙДО БЎЛАДИ

         Таъкидлаш лозимки, 1-сектор ҳудудидаги Қалъача маҳалласида жойлашган Жавпая массивида Фарғона филояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан янги экоҳудуд барпо этилмоқда. Аҳолига даромад манбаи яратиб бериш юзасидан олиб борилаётган ишлар қизғин паллага кирган.

         Бугунгача Жавпая массивида 137 та иссиқхона кавланган ва 133 таси тайёр ҳолатга келтирилган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, мазкур ҳудуднинг тупроқ унумдорлиги лаборатория текширувидан ўтказилиб, зироатлар парвариши учун яроқли эканлиги маълум қилинган. Лекин туман ҳокими ташаббуси билан ҳосилдорликни купайтириш ва талаб даражасидаги даромадга эга бўлиш мақсадида маҳаллалардан унумдор тупроқ ташилиб, иссиқхоналарга тўкилмоқда.

         Яна бир муҳим жиҳат: массивга суғориш учун “оби ҳаёт” тортиш ишлари бошлаб юборилган. Вилоят ҳокими кўрсатмасига асосан бу ишларга дастлабки 9 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Электр энергияси линияси тортиш ишларига салкам 2 миллиард сўм маблағ ажратилди.

         Айни кунда массивда туман ҳокими ташаббуси билан Қува туманидан олиб келинган мевали дарахтлар кўчатини ўтқазиш ишлари олиб борилмоқда. Очиқ ҳаводаги ер майдонларига узум ва анор кўчатлари ўтқазилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати