ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ
2022-03-12 19:04:58 161
ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда 2022 йил ҳосил учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга талаб этиладиган харажатлар миқдори (бозор нархларида) қайта ишлаб чиқилди.
Шунинг учун, тумандаги барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган субъектлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари юқоридаги маҳсулотларни харид қилиш ва етиштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдагидаги 130-сонли қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2021 йилдаги ПҚ-52 сонли “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ялпи ҳосили умумий қийматининг 50 фоизигача бўлган миқдорда йиллик 14 фоизи устама тўлаш шарти билан 12 (ўн икки) ой муддатга имтиёзли кредит олишларини эслатиб ўтамиз.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш Агентлиги Сўх тумани бўлими Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати