СЎХ ТУМАНИДА ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛМОҚДА
2022-03-11 18:26:53 152
СЎХ ТУМАНИДА ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛМОҚДА
Мажбурий ижро бюросининг Сух тумани бўлими томонидан алимент тўловчи қарздорларнинг уйларига бориб оиласини тиклаш ва фарзандларини етимликда вояга етишини олдини олиш борасида маърифий суҳбатлар ўтказилиши натижасида оилалар ярашмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 10 март куни Бюронинг иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Сух тумани судининг 17.07.2021 йилги қарорига асосан қарздор М.Сдан ундирувчи М.М фойдасига икки нафар фарзандини таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш давомида бюро томонидан қарздор ва ундирувчи билан ўтказилган суҳбат ва тушунтиришлар сабаб, ушбу оила яраштирилди, фарзанд ота бағрига қайтди ва ижро иши тамомланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати