БОҒЧАДА АМАЛИЙ СЕМИНАР
2022-03-11 18:22:54 144
БОҒЧАДА АМАЛИЙ СЕМИНАР
Республикамизда баркамол авлод таълим-тарбиясига берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Айниқса, бола тарбиясига бевосита алоқадор бўлган мактабгача таълим соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар юқоридаги фикрларимизнинг яққол исботидир.
Сўх туманида болалар қамровини мактабгача таълим муассасаларига янада кенгайтириш ва маҳалалларда ташкил этилаётган оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари соҳадаги кўрсатгични юқорилашига ҳам омил бўлаётир. Табиийки, бу муассасаларда ҳам олиб борилаётган ишлар талаб даражасида ва қонун доирасида бўлиши лозим.
Сўх тумани 1-сектор ҳудудидаги оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирокида “Иш хужжатларини тўғри юритиш ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан берилган ўқув қуролларидан самарали фойдаланиш” мавзўсида амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Туман мактабгача таълим бўлими оилавий-нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари услубчиси Фаридун Турғунбоевнинг маълумотига кўра, мавзу бўйича барча соҳа ходимларига методик тавсиялар берилди ва илғор тажрибаларни кенгайтириш бўйича “Йўл харита”си тузилди. – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан берилган қиймати 6 миллион сўм бўлган ўқув-услубий ва дидактик қўлланмалар барча муассасаларга ектазиб берилган ва айни ушбу масала юзасидан тадбир иштирокчиларга амалий ва методик тавсиялар берилди, - дейди Фаридун Турғунбоев.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати