"ҲАР БИР ЁШГА БИР НИҲОЛ"
2022-03-11 18:18:04 174
"ҲАР БИР ЁШГА БИР НИҲОЛ"
Баҳор ободлик палласи. Баҳор келиши билан барча ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари кенг қулоч ёяди.
Републикамизда Президентимиз томонидан белгилаб берган "Яшил макон" умумимиллий лойиҳасини амалга татбиқ этиш бўйича барча бирдек ҳаракат қилмоқда.
Қалъача маҳалласи ёшлар етакчиси Парвиз Азизовнинг бизга берган маълумотига кўра, бугун 1-сектор ҳудудида, айниқса, Жавпая массивида яшил ҳудуд барпо этиш ишлари маҳалла ёшларига ҳам илҳом бағишламоқда. Шунинг учун, ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалланинг 20-сонли УЎТ мактаби ҳудудига юқори синфлар талабалари билан мевали ва манзарали дарахтлар кўчати ўтқазилди.
- "Ҳар бир ёшга бир ниҳол" акцияси доирасида ташкил этилган тадбирда барча талаба ёшларимиз фаол иштирок этишди. Ниятимиз давлатимиз раҳбари бошлаган эзгу ташаббусга ҳисса қўшиш, - дея ёзмоқда Парвиз Азизов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати