МАҲАЛЛАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
2022-03-11 18:06:50 131
МАҲАЛЛАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-134-сонли “2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Девайрон маҳалла фуқароларйиғини ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳаллада "Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган ёшлар апқон тортиш, тош кўтариш мусобақалари бўйича ўзаро куч синашди. Шунингдек, ёшлар ўртасида ўтказилган ёш қўшиқчи, шеърхонлик танловлари иштирокчиларга кўтаринкилик бахш этди.
Тадбирда 200 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар вакиллари ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбир сўнгида мусобақа ва танлов ғолиблари муносиб тақдирланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати