"СОҲИЛ"ДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
2022-03-09 18:51:01 152
"СОҲИЛ"ДА БАЙРАМ ТАДБИРИ
Қалъа маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари 8-март - Халқаро хотин-қизлар кунини муносиб кутиб олиш мақсадида Сойбозор мавзесидаги “Соҳил” дам олиш масканида байрамона тадбир ташкил этишди. Тадбирга маҳалладаги нуроний онахонлар, кекса ёшдаги момолар, аёллар ва хотин-қизлар таклиф этилди.
Байрамона безатилган дастурхон атрофида ўтирган барча иштирокчиларга санъаткорлар ва санъат ғунчаларининг кўй-қўшиқлари аъло кайфият бағишлади. Байрамона безатилган саҳнада оналарни тараннум этувчи қўшиқлар янгради.
Маҳаллага тайинланган ёшлар етакчиси Илҳомжон Муллоевнинг сўзларига кўра, байрам тадбири маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари ва ҳоким ёрдамчисининг мустаҳкам ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган 2-сонли ИДУМ ўқувчиларининг чиқишлари ҳам тадбир иштирокчиларига маънавий завқ бахш этди. Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати