ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2022-03-09 18:47:31 169
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Бугун Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияни Сўх тумани ҳокими, Кенгаш раиси, Сайидбаҳром Сайидмусаев очди.
Депутат Нумонжон Садирбеков сессиянинг котиби этиб тайинланди.
Биринчи масала - Сўх туманида ҳудудий секторлар ва ташкилот раҳбарлари томонидан уйма-уй юриш ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича 2021 йилда қилинган ишлар тўрисида ЎЗбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ Қабулхонаси мудири Мамуржон Ботиров маърўза қилди.
Мазкур сессияда туман секторлари раҳбарлари ҳисоботини эшитиш ҳам белгиланган. Сессия иштирокчиларга туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев 2021 йилда 1-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
- Қўлга киритилган муваффақиятлар эмас, кўпроқ йўл қўйилган хатова камчиликлар хусусида гапирамиз. Мазкур камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қанақанги ишлар ёхуд чора-таддбирлар белгилаймиз? Мана шу саволларга жавоб топиши учун ҳаракат қилишимиз керак, - деди туман ҳокими сўз бошида.
2-сектор ҳудудида ўтган 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилнинг ўтган ики ойи давомида ҳудудни ривожлантиришга қаратилган амалий ишлар бўича туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов ахборот берди.
- Ўтган йилдаги камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда бу йили бажарилиши лозим бўлган ишларни масъулият билан бажариш, давом эттиражак ишларимизни мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширишимиз лозим, - деди туман прокурори.
Сессия давомида депутатлар туман прокурорига туман ҳудудидаги ноқонуний қурилмалар ва уларинг эгаларига нисбатан кескин қонуний чоралар кўриш лозимлиги бўйича мурожаат этишди. Бу масала бўйича туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам ўз муносабатини билдирди.
Туманнинг 4-сектори ҳудудида амалга оширилган ишлар хусусида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Фарид Турбаоев маълумот берди. Амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида маълумотлар етказилди.
Сессия кун тартибига қўйилган учинчи масала - жиноий ишлар бўйича Сўх тумани судининг 2021 йилда давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида. Бу бўйича сессия иштирокчиларига жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди раиси Ш. Мадумаров маълумот берди.
Сессия кун тартибига қўйилган ҳар бир масала ўзининг долзарблиги билан ҳам аҳамиятлидир. Мазкур масалалар бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
- Ҳар бир масалага масъулият билан ёндошиб, танқидий руҳда баҳо берсакгина кўзланган мақсадимизга албатта эришамиз, - дея таъкидлади туман ҳокими.
Сессия кун тартибига қўйилган навбатдаги масала - мажбурий ижро бюроси Сўх тумани бўлимининг 2021 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида мазкур бюронинг Сўх тумани бўлими раҳбари Зафар Шодиев депутатларга ҳисобот берди.
Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала - кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож оилаларни “Темир дафтар”га киритиш масаласи. Бу бўйича Сўх тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Абдушукур Турабоев маърўза қилди.
Сўх тумани ҳокими, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев номига блогер, Демурсад маҳалласида яшовчи фуқаро Зоҳир Султон (Султонов) номидан маҳалладаги бугунги ҳолат, соҳаларда йўл қўйилган коррупцион ҳолатлар юзасидан очиқ хат тушган ва ушбу хат депутатлар гуруҳига ўрганиш учун чиқарилган.
Мазкур ўрганиш натижалари бўича депутат Субҳонали Нишонов маълумот берди. Депутат талаби билан мазкур ўрганиш натижалари сессиянинг тегишли қарори билан Сўх тумани прокуратураси, бевосита туман прокурори Садирали Мирзокаримовга хато-камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга инсбатан қонунда белгиланган чораларни кўриш учун йўналтириладиган бўлди.
Сессияга қўйилган кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси поёнига етди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати