Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЧ МАҲАЛЛА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ

×

 2022-03-09 18:19:50    86

PDF юклаш
Чоп этиш


УЧ МАҲАЛЛА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ

         Маҳаллаларда ўз фаолиятини бошлаган ёшлар етакчилари айни кунда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳам кўп хайрли ишларни амалга оширишаётир.

         Ровон, Истиқлол ва Навобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчиларининг ҳамкорликдаги фаолияти туфайли маҳаллалар кесимида жамоалар шакллантириб, феврал ойи якунида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақаларга старт берилган эди.

         Қизғин ва қизиқарли кечган мазкур мусобақаларнинг финал бисқичига етиб келган Ровон маҳалласининг "А.Темур" жамоаси ва Навобод маҳалласининг "Саховат" жамоалари ўзаро беллашиб, “Саховат” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

         Мусобақалар якунига бағишлаб ўтказилган тадбирда фахрли ўринларни эгаллаган жамоаларга мусобақа ташкилотчилари, туман прокурори ва ҳомийларнинг дипломлари, эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тантанали тарзда топширилди.

         Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақалар жараёнида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов ва Ёшлар ишлари Агентлигининг вилоятдаги раҳбари Муҳаммадамин Ғаниевлар ҳам қатнашган эдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати