ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ – ФУҚАРОЛАР КЎМАКЧИСИ
2022-03-09 18:10:50 150
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ – ФУҚАРОЛАР КЎМАКЧИСИ
Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинига ҳоким ёрдамчиси бўлиб тайинланган Гулханжон Мамажоновнинг асли касби иқтисодчи. Шунинг учун бўлса керак, маҳаллада ўз фаолиятини кам таъминланган оилаларга ёрдам беришдан бошлади.
- Бизнинг асосий мақсадимиз ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга қонун доирасида амалий ёрдам бериш ва албатта камбағалликни қисқартиришдан иборат. Айниқса, байрам кунларида бундай фуқароларимиз ҳолидан хабар олиш уларга катта қувонч бахш этади, - дейди бизга Гулханжон ўз сўзида.
Бугун Девайрон маҳалласида яшовчи фуқаро Валида Азизовага ҳоким ёрдамчиси ва бандликка кўмаклашиши маркази ходимлари иштирокида байрам совғаси сифатида сув насоси берилди.
Муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларидан роса хурсанд бўлан Валидахон ўз миннатдорчилигини самимий сўзлар ила изҳор этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати