МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2022-03-09 18:04:28 147
МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бор ва ёш болалари бўлган оилаларга ижтимоий кўмак бериш, моддий томондан ёрдам кўрсатиш, бундай фуқаролардан тушган мурожатларни вақтида бартараф этиш бўйича туманимизда маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Парвиз Азизовнинг сўзларига кўра, маҳаллада ўтказилган хатлов доирасида камчилиги ва муаммоси бор фуқаролар, айниқса, ёшлар рўйихати шакллантириб, уларнинг муаммолари босқичма босқич бартараф этилмоқда.
8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ маҳалла хотин-қизларига совғалар топширилди. Бундай байрамона совға Гулбаҳорхон Тўхтасиновага ҳам тақдим этилди.
Гулбаҳор-опанинг турмуш ўртоғи - Раҳмонали Мирзоҳалимовга мурожаати бўйича туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида сув насоси етказиб берилди.
Айтиш лозимки, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари бу йўналишда самарали иш олиб бориш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати