МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2022-03-08 14:33:14 164
МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
Ҳудудларда ёшлар етакчилари томонидан "Ёшлар баланси" ни шакклантиришга қаратилган хатлов натижаси ўлароқ, ёшларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, уларнинг ҳал этиш йўллари ҳам топилаётир.
Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Муҳиб Аъзамжоновнинг маълумотига кўра, айни кунда ўтказилаётган хатлов орқали муаммоси бўлган ёшлар камчиликлари ўз ечимини топмоқда ва бугун биринчи натижалар ҳам қўлга киритилмоқда.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Рашиджон Иномжонов ва ёшлар етакчиси Муҳиб Аъзамжоновлар кўмаги билан Соҳибжон Ашўралиевнинг қилган мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида субсидия асосида сув насоси етказиб берилди.
Билдирилган мурожаат ва муаммо тез орада ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлган фуқаро бундай эътибор учун миннатдорчилик баён этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати