ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР
2022-03-08 14:24:41 155
ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР
Халқимизга хос бўлган умрбоқий анъана ва удумлар борки, улар бизга ота-боболаримиздан юксак мерос сифатида ўтиб келмоқда. Мана шундай миллий удумлардан бири бу ҳашардир.
Ҳашар орқали халқимиз кўп хайрли ишларни бажаришган. Ободлик йўлида қилинган барча саъй-ҳаракатлар ҳашар орқали амалга оширилган.
- Янгиариқ маҳалласи аҳолиси ҳам ҳар эрта баҳор ушбу бетакрор фаслни хайрли иш ва эзгу амаллар билан бошлайдилар. Бу йили ҳум ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда ҳудуд қабристонида ҳашар ташкил этдик ва бу тадбирда барча маҳалламиз аҳли, айниқса, ёшлар фаъолик билан иштирок этишди, - дейди маҳалла раиси, туман Кенгаши депутати Амиржон Сафаров.
Қабристондаги қурилиш бошланган шийпон қурилиши давом эттирилмоқда, қўшимча қурилиш маҳсулотлари олиб келинди.
"Яшил йиллик" умумимиллий лойиҳаси доирасида маҳалла аҳли томонидан маҳалла ҳудудига 70 тўп мевали ва 200 тўп манзарали дарахтлар экилди.
- Айни кунда маҳалламизнинг саховатпеш ҳомийлари кўмагида шийпон қурилиши учун барча зарурий маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Олдимизда яна бир муҳим иш бор - маҳалла ҳудудидаги узунлиги салкам 12 километр бўлган канални тозалаш. Бу ишни ҳам барча маҳалла аҳли кўмагида бажарамиз. Аслида ҳар йили баҳор фасли бошида маҳаллада бир бўлиб, ҳашар йўли билан ариқ тозалаш янгиариқликлар учун анъана тусига айланиб қолган, - дея сўзида давом этади маҳалла раиси.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати