Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-03-08 14:04:48    127

PDF юклаш
Чоп этиш


ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ

         Туманимизга келган Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев ва бошқа мутасадди идоралар ваккиллари иштирокида туманимизда ўз фаолиятини бошлаган 27 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари билан туман ҳокимлиги мажлислар залида очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ўтказилди.

         Тадбирни бошлаб берган вилоят ҳокими ўринбосари Президентимиз томонидан бугунги Ўзбекистон ёшларига берилган ва берилаётган эътибор ҳақида гапириб, ушбу эътиборга лойиқ бўлиш учун ҳамиша интилиш лозимлигини қайд этди.  

         Вилоят ҳокими ўринбосари Президентимизнинг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, қонун асосида ёшлар етакчилари зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, ҳақиқий Президент вакили сифатида фаолият олиб боришдек юксак масъулият тадбир иштирокчиларининг асоси вазифаси этиб белгиланганлигини қайд этди.

         Файзулло Қосимов учрашув жараёнида маҳалалларда фаолиятини бошлаб, аллақачон ўз мавқеига эга бўлаётган ёшлар етакчилари билан савол-жавоб қилди. Ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар бўйича тушунчага эга бўлган етакчилар ҳар доим эътибор марказида бўлишларини алоҳида таъкидлади.

         Вилоят ёшларининг етакчиси Муҳаммадамин Ғаниев ҳам ўз навбатида ёшлар етакчиларига хос бўлган энг зарурий фазилатлар ҳақида гапирди. Ёшларни ўзига эргаштира оладиган, уларни муаммо ва камчиликларини биладиган, ҳал этиш йўлларини қидира оладиган, давлат, ҳукумат ва ёшлар ўртасида ҳақиқий кўприк бўла оладиган ёшларгина бу масъулиятли вазифага лоийқ эканлигини таъкидлаган Муҳаммадамин Ғаниев ёшлар етакчиси кўпроқ китоб ўқиш лозимлигини алоҳида қайд этди.

         - Ёшлар ишлари Агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ҳар ойда Сиз етакчиларга бир донадан турли мавзудаги китоблар тақдим этиб борилади. Энг аваало, ўша китобларни ўзингиз ўқиб, бошқаларга ҳам тавися этасизлар. Бугун Сизларга Жеймс Клирнинг “Атом одатлар” китобини тақдим этамиз. Сиз билан бирга ушбу китобни яна бир нафар ёш ўқиса, бир ойда туманда 54 нафар янгича фикрлайдиган ёшлар вакили пайдо бўлади, - деди Муҳаммадамин Ғаниев ўз сўзида.

         Тадбир жараёнида барча ёшлар етакчиларига иш фаолияти самарадорлигини ошириш, қолаверса “Ёшлар дафтари”, ёшлар балансини шакллантириш хамда ёшлар порталига зарур маълумотларни тезкорлик билан жойлаштириб бориш мақсадида янги замонавий планшетлар ва китоблар тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати