БАҲОРГА ПЕШВОЗ
2022-03-04 19:29:08 162
БАҲОРГА ПЕШВОЗ
Юртимизда баҳор нафаси. Кириб келган кўкламой барчанинг рўҳиятига ўзгача рўҳият бағишлаётир. Инсонлар қалби ҳам баҳор гулларидек очилишга мойил. Меҳнат ва иш палласи бўлган баҳоройни оналаримиз ўзгача кайфият ва меҳр ила кутиб олишади.
Баҳорга пешвоз чиқаётган Сўхликлар бу чиройли фаслни ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган анъана ва удумлар билан кутиб олишмоқда.
Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги Умбара қишлоғида бугун кайфият ўзгача. Маҳалла аёллари, ёш қизларни сумалак пиширишга чорлашди. Қўшиқ ва лапарлар билан дошқозон кавлаётган инсон борки, кўнглида энг эзгу орзу ва ниятлар қилади. Ҳа, баҳор эзгу тилаклар руёби палласи. Баҳор яхши орзулар, эзгу мақсадлар мустажоб бўладиган палла.
Юртимизга хуш келибсан, Баҳорой!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати