СОҲИБКОРДА САЙЁР ҚАБУЛ
2022-03-04 19:12:22 153
СОҲИБКОРДА САЙЁР ҚАБУЛ
Бугун Соҳибкор маҳалласида жойлашган 1-сектор биносида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда сектор ишчи гуруҳи аъзолари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.
- Айни кунда 1-сектор ҳудудида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳолига ер майдонлари ажратиб бериш баробарида Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган барча ишлар ҳукуматимиз, айниқса, давлатимиз раҳбарининг Сўх туманига бўлган алоҳида эътибори туфайли бажарилмоқда. Аҳолини доимий иш жойи ва даромад манбаига эга бўлишлари учун қилинаётган барча ишлар ўз самарасини яқин келажакда беради, - деди туман ҳокими учрашув аввалида.
Сўнг қабулга келган Тул ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари туман ҳокимига ўзларининг муаммолари юзасидан мурожаат этдилар.
Маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган ободонлаштириш ишлари, Тул маҳалласида жойлашган сел йўлини тозалашда амалий кўмак кўрсатиш лозимлиги, бола нафақасини олишдаги муаммоларда қонуний йўл билан ёрдам бериш, даволаниш учун амалий кўмак кўрсатиш кераклиги, маҳаллада ташкил этилган "Ёшлар меҳнат гузари"ни замонавий компьютерлар билан таъминлаш, давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилажак ўқув марказига ер майдони ажратиб беришда амалий кўмак кўрсатиш, иш жойи билан таъминлаш, ички кўчалардаги электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича ёрдам кўрсатиш лозимлиги туман ҳокимига мурожаат сифатида фуқаролар томонидан билдирилди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатчи билан алоҳида сўҳбатлашиб, уларга албатта, амалий кўмак кўрсатилишини таъкилдаб ўтди.
Учрашув давомида Жавпая массивидаги ерларни ўзлаштирилишида ҳамма бирдек фаолллик кўрсатилиши таъкидланди. Чунки Жавпая яқин келажакда туманнинг асосий даромад манбаига айланади.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан барча ташкилот ва корхоналар раҳбарларига аҳоли билан уларнинг муаммоларини ҳал этиб бериш бўйича манзилли ишларни мунтазам ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати