ЁШЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2022-03-04 19:08:00 122
ЁШЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Давлатимиз раҳбари томонидан 2022-йил 19-январ куни қабул қилинган "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида ҳам тизимли ишлар ишлар олиб борилмоқда.
Маҳалла ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим муассасаларида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов ва маҳалла инспектори Сайиджон Эргашев ҳамкорлигида профилактик тадбир ўтказилди. 4-сонли УЎТ мактабида ташкил этилган тадбирда мактаб педагогик жамоаси ҳам фаоллик кўрсатди.
Тадбир давомида ўқувчиларга дарсларни қолдирмаслик, машғулотлар давомида уяли алоқа воситаларидан фойдаланмаслик, тақиқланган буюмларни ўзи билан таълим муассасасига олиб келмаслик ва мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этишлик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати