БАЙРАМ ТАДБИРИ
2022-03-04 19:04:57 137
БАЙРАМ ТАДБИРИ
Бугун Сўх туман фавқулодда вазиятлар бўлимида 4 март - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев раҳбарлигида иштирок этган секторлар раҳбарлари барча соҳа вакиларини байрам билан қутлаб, уларнинг зиимасида энг масъулиятли вазифа - инсонлар ҳаётини асрашдек муқаддас бурч борлигини таъкидладилар.
Бугун Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлигинингг ташкил топганига 26 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан бир гуруҳ туман фавқулодда вазиятлар бўлими фаол ходимларига фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати