"ЯШИЛ ЙИЛЛИК" УМУМИМИЛЛИЙ ТАДБИРИ СЎХ ТУМАНИДА
2022-03-03 19:19:39 120
"ЯШИЛ ЙИЛЛИК" УМУМИМИЛЛИЙ ТАДБИРИ СЎХ ТУМАНИДА
Жорий йилнинг 2 февралида ЎЗбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республикамиз ҳудудида 1 мартдан бошлаб "яшил йиллик" умумиймиллий тадбири ўтказилиши белгилаб берилди.
Ушбу тадбир доирасида Сўх туманида ҳам амалий ишлар олиб бориляпти. Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туман қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари билан биргаликда туманимизнинг янги экоҳудудига айланиб бораётган Жавпая массивига янги кўчатлар экилди.
Яхши ният ва эзгу тилаклар билан ушбу ҳудудга олма ва ўрик кўчатлари ўтқазилди. Маҳаллалардан олиб келинган самарали тупроқ солиниб, янги кўчатлар суғорилди.
Туман ҳокими ташаббуси билан массивда узум парвариши ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. "Соҳибкор" кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ислом Додоев ва хўжалик ишчилари иштирокида узумзор учун танланган ерлар тайёрланди. Бунинг учун туманимизга вилоятимиз марказидан сафарбар этилган махсус техника жалб этилди.
Барпо этиладиган узумзор майдони 0,08 гектарни ташкил этади ва фермернинг маълумотига кўра, бу ерга 160 тўп узумнинг энг сара навлари экилади. Мана шундай саъй-ҳаракатлар билан Жавпая массивида янги экоҳудуд барпо этиш ишлари давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати