БЮРОНИНГ СЎХ ТУМАНИДА ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ
2022-03-03 19:12:47 140
БЮРОНИНГ СЎХ ТУМАНИДА ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ
Бюронинг Сўх тумани бўлими томонидан алимент тўловчи қарздорларнинг уйларига бориб оиласини тиклаш ва фарзандларини етимликда вояга етишини олдини олиш борасида маърифий ва маънавий суҳбатлар ўтказилиши натижасида оилалар ярашмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 3 март куни Бюронинг иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Сўх тумани судининг 16.07.2021 йилги қарорига асосан қарздор Х.И.дан ундирувчи М.З. фойдасига икки нафар фарзандларини таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш давомида бюро томонидан қарздор ва ундирувчи билан ўтказилган суҳбат ва тушунтиришлар сабаб, ушбу оила яраштирилиб, фарзандлар ота бағрига қайтишди ва ижро иши тамомланди.
Сўх тумани Мажбурий ижро бюроси
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати