ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБДА
2022-03-01 20:04:44 75
ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБДА
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бугун 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Мактабга туман ҳокими тавсияси билан тайинланган мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи Фаррух Боборустамов билан таълим муассасасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, тавсиялар берилди.
Мактабдаги таълим-тарбия жараёни билан танишган туман ҳокими юқори синф ўқувчилари билан учрашди. Бир соат дарс ўтган туман ҳокими томонидан ўқувчиларнинг билим даражаси ҳам синовдан ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати