Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ЯНГИ ИССИҚХОНАЛАР ПАЙДО БЎЛМОҚДА

×

 2022-03-01 20:00:59    149

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАВПАЯДА ЯНГИ ИССИҚХОНАЛАР ПАЙДО БЎЛМОҚДА

         Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жавпая массивида иссиқхоналар барпо этиш бўйича амалий ишлар айни кунда жадал паллага кирган. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари мутасадди идоралар раҳбарлари билан бу ерда аҳолига тайёрланган исиқхоналарни бериш бўйича иш олиб боришаётир.

         Бугунги кунгача Жавпая массивида 122 та иссиқхона кавланган ва 120 таси тайёр ҳолатга келтирилган. Жами 1-сектор ҳудудидан иссиқхона олиш учун ариза топширганлар сони 981 нафарни ташкил этади. Маҳаллалар кесимида бу кўрсатгич Қалъачага 427 та, Ғазнов маҳалласига 362 та, Соҳибкорга 89 та ва Тул маҳалласи ҳисобига 63 тани ташкил этади.

         Таъминотчи корхоналар томонидан иссиқхона қуриш таннархи ҳисоблаб чиқилди ва бунинг учун иссиқхона қуриш истагида бўлган фуқароларга талаб этилдаиган ҳужжатлар асосида 1 банк иш кунида 33 миллион сўмгача кредитлар ажаратиб берилади. Бу бўйича тумандаги банклар мутасаддилари аҳоли билан учрашиб, кредит оллиш шартларини тушунтиришди.

         Аҳолига иссиқхоналар тарқатиб бериш бўйича ташкил этилган штаб аъзоси Фазлиддин Додокаримовнинг маълуотига кўра, иссиқхоналар 46 нафар фуқароларга тарқатилган бўлиб, шундан 5 нафарини ёшлар, 8 нафарини аёллар ташкил этади. 6 нафар иссиқхона олган фуқаро “дафтар”ларга руйихатга олинган.

         Маҳаллалардан олиб келинаётган унумдор тупроқлар бевосита туманга сафарбар этилган техникалар ёрдамида исиқхоналарга тўкилаётир. Бугун ҳам туман ҳокими Жавпаяда бўлиб, ушбу масала юзасидан аҳоли билан учрашди ва ўзиниинг тавсия ва таклифларини берди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати