Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТАЪЛИМДА ЛИДЕРЛИК” ТРЕНИНГ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

×

 2022-02-28 20:23:18    113

PDF юклаш
Чоп этиш


“ТАЪЛИМДА ЛИДЕРЛИК” ТРЕНИНГ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

         Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан “ MFaktor” таълим маркази билан ҳамкорликда 26-феврал – 2-март кунлари халқ таълими  учун “Таълимда  лидерлик” мавзусидаги тренинг-курсларини ташкил этиш белгиланган.

         Тренингда Халқ таълими вазири  ўринбосарлари, MFaktor, Юксалиш лидерлар академияси, “Eduaction”, “Осмондаги болалар”, “Нажот таълим”  “Asaxiybooks” спикерлари машғулотлар ўтказишади.

         Шунингдек, тренингларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Д. Ғаниев ва Р. Кушербаев иштирок этишлари кўзда тутилган.

         Тренинг машғулотлар 26 февраль куни, соат 15.00 да “MFaktor” ўқув маркази биносида бошланган.

         Вазирлик томонидан 27,28 февраль ва 1 март кунлари ўтказиладиган тренингларда тушлик ва кофе-брейк ташкил қилинади.

         Мазкур тренингда Сўх тумани халқ таълими бўлими мудири Беҳрўз Ҳусейнов ҳам қатнашмоқда.

         А. Авлоний номидаги институт ётоқхонасида 150 кишилик жойлар ажратилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати