БАРЧАНИНГ ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОРИ ЖАВПАЯДА
2022-02-26 17:50:52 118
БАРЧАНИНГ ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОРИ ЖАВПАЯДА
Дарҳақиқат, бугун барча туманимиз аҳолисининг диққат-эътибори Қалъача маҳалласидаги бепоён кенглик - Жавпая массивига қаратилган. Бу ҳудудда асрга татигулик ишлар амалга оширилаётир.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан ташкилланаётган бу янги экоҳудуд яқин келажакда Сўхнинг ташрифномаси бўлишига ишонамиз.
Келажакка бўлган ишонч бугун барча соҳа ходимларини бу ерда меҳнат қилишга, саъй-ҳаракатлар билан ишлашга ундамоқда. Бугунгача Жавпая массивида 120 дан ортиқ иссиқхоналар барпо этилди.
- Биз Жавпая ҳақида ижтимоий тармоқ ва телевидение орқали маълумотлар олганмиз. Не бахтки бугун ўз кўзимиз билан бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўрдик. Туманимиз ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев таклифи билан устозларимиз раҳнамолигида биз бугун Жавпаяга келдик, - дейди биз билан суҳбатда 18-сонли УЎТ мактабининг 5-синф ўқувчилари Мадина Содиқбоева ва Сарвинисо Бахтиёрова.
Туман ҳокими шахсан ўзи талабаларга Жавпая ҳақида маълумот бериб, уларни барпо этилган иссиқхоналар томон етаклади. Парваришланаётган зироатлар билан танишган ўқувчилар каврак ўсимлиги ҳақидаги маълумотларга ҳам эга бўлдилар.
Тадбир-экскурсия давомида 18-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчилари туман ҳокими томонидан оталиққа олингани қайд этилди ва мазкур синф талабаларига янги бадиий адабиётлар ва спорт анжомлари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати