ХОТИН-ҚИЗЛАР - СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИ
2022-02-24 15:30:57 137
ХОТИН-ҚИЗЛАР - СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРАФДОРИ
Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил, 10 февраль кунги 44/01-49-сонли қарорига асосан вилоятимиз миқёсида 8 март – халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, аёллар ўртасида спортча юриш тадбирларини ташкил этиш ва вилоят ҳокими қубогини қўлга киритиш учун спорт мусобақаларини ўтказилиши белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги барча 27 та маҳалла фуқаролар йиғинида спорт тадбирлари ўтказиш режаси тасдиқланган.
Жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, аёллар ва хотин-қизларни спортга жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида туманимизда фаол аёллар иштирокида “Спортча юриш” тадбири ўтказилди.
Мазкур спорт тадбирида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари фаол иштирок этдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати