КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ - БАРЧАНИНГ ИШИ
2022-02-24 15:22:38 176
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ - БАРЧАНИНГ ИШИ
Коррупцияга қарши курашиш, бу иллатни таг-томири билан йўқ қилиш бугунги куннинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолган.
Сўх тумани маданият марказининг мажлислар залида Ўзбекистон республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани бўлими ташаббуси билан “Коррупцияга қарши кураш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Сўх тумани фуқаролик ишлари бўйича суд раиси Ш. Абдуллаев иштироК этиб, иштирокчиларга бу бўйича қонуний ва ҳуқуқий маълумотлар берди. Корруцпцияга қарши кураш айни кунда ҳар бир масъул шахснинг асосий вазифаси этиб белгиланганлиги ва бу бўйича “қонун устувор, жазо муқаррар” тизими асосида чора-тадбирлар белгиланиши таъкидлаб ўтилди.
- Айни кунда Республикамизда коррупцияга қарши кураш барчанинг масъулиятли вазифаси эканлиги белгилаб берилган. Шунинг учун хизмат давомида бу иллатга қарши кураш ва ходимларимиз орасида хизмат интизомини мустаҳкамлшга қаратилган ишларни янада кучайтириш мақсадида мана шундай учрашув ва давра суҳбатларни кўпайтиришимиз лозим. Қонунга итоаткор бўлиш ва ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини асло унутаслигимиз лозим, - дейди Ўзбекистон республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани бўлими бошлиғи Рустам Мамажонов.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати