СЎХ ТУМАНИ ТУРИЗМ РИВОЖИ УЧУН ҚУЛАЙ ҲУДУД
2022-02-19 16:19:58 176
СЎХ ТУМАНИ ТУРИЗМ РИВОЖИ УЧУН ҚУЛАЙ ҲУДУД
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли "ЙЎЛБЎЙИ ВА ТУРИСТИК ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги қарорига асосан республикамизнинг барча ҳудудларидаги АЁҚШ ва АГҚШларда замонавий талабларга мувофиқ жиҳозланган дам олиш масканлари ташкил этиш, аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиб бериш белгиланган.
Фарғона вилояти ҳокими кўрсатмасига асосан туманимизга келган ишчи гуруҳ аъзолари Сўх тумани ҳудудидаги АЁҚШ ва АГҚШларда бўлиб, бу ерда яратиб берилган шароитларни кўздан кечиришди.
Ишчи гуруҳ вакили, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси мутахассиси Нигора Каримованинг маълумотига кўра, бу йўналишда туман ҳудудида амалга оширилаётган ишлар эътироф этишга арзийди.
– Янги йил, аниқроғи декабрь ойи охирида туманга келиб, олиб борилган мониторинг натижалари бўйича берилган барча кўрсатма ва топшириқлар мутасаддилар томонидан бажарилгани аниқланди. Ушбу масалани теран англаган ҳар бир соҳа вакили борки, уни амалга татбиқ этиш мақсадида фаолият олиб боради. Бу галги Сўх туманига амалга оширилган саёҳатимиз ҳам мазмунли ўтди, - дейди Нигорахон Каримова биз билан сўҳбатда.
16 та вилоят ташкилотлари ва бошқармалар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ бу гал ҳам тумандаги барча АЁҚШ ва АГҚШларда бўлиб, санитария-гигиена шахобчаларини жиҳозлаш ва мавжудлигини ўрганишди, уларни САНПИН ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги ҳолатини кўздан кечиришди.
Сўх тумани бўйича умумий ҳисобда 7 та ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолияти ўрганилиди. Хусусан, 5 та АЁҚШ (бензин), 1 та АГҚШ (пропан),
2 та АГТКШ (метан) шохобчаларида маҳалий аҳоли ва сайёҳлари учун яратилган бирламчи шарт-шароитлар ўрганилди.
Ўрганиш натжаларига кўра тасдиқланган таклифлар рўйихати туман ҳокимлиги ва мутасаддиларга тақдим этилди. Мониторинг натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Сўх тумани туризм ривожи рчун қулай ҳудуд ҳисобланиб, бу бўйича тизимли ишлар олиб бориш ва уни амалиётга татбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати