ЖАВПАЯДА ИШЛАР ҚИЗҒИН
2022-02-18 17:59:28 162
ЖАВПАЯДА ИШЛАР ҚИЗҒИН
Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида айни кунда сел йўли қуриш ва иссиқхоналар барпо этиш бўйича ишлар жадаллик билан давом этмоқда.
Мавсум бошидан -
Барпо этилган иссиқхонаар сони – 58 та;
фойдаланишга тайёр бўлган иссиқхоналар сони – 43 та;
ярим тайёр иссиқхоналар сони - 15 та;
тупроқ солинган иссиқхоналар сони – бир кунда 7 та, мавсум бошидан 24 та;
иссиқхоналар учун тайёрланган янги экин майдони – 10 та.
Бажарилган тупроқ ишлари ҳажми –
иссиқхона қазиш тадбирида 3 240 куб-метр;
тўкилган унумдор тупроқ ҳажми 416 куб-метр;
мавсум бошидан –
иссиқхона тайёрлаш бўйича 58 860 куб-метр;
олиб келинган унумдор тупроқ ҳажми 2 238 куб-метр.
Шунингдек, янги сел йўлларини очиш учун узунлиги 315 метр жой қазилиб, 1 260 куб-метр тупроқ ишлари бажарилди, жами шу кунгача 1 035 метр узунликда янги сел йўллари қазилиб, 4 180 куб-метр тупроқ иши бажарилди.
Юқоридаги ишларни бажаришда қуйдаги техникалар жалб этилди:
- Фарғона вилоятидан: экскаватор – 16 та (шундан 11 та майда), самосвал – 11 та (шундан 1 та майда).
- Сўх туманидан: экскаватор – 5 та, автогрейдер – 1 та, автобус – 1 та.
Мазкур тадбирларга жами 34 та техника ва 61 нафар ишчи ходимлар жалб этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати