ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ “ЗАКОВАТ” ЎЙИНИ
2022-02-17 17:41:52 166
ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ “ЗАКОВАТ” ЎЙИНИ
Ўқувчилар ўртасида турли хил интеллектул ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш уларнинг билим даражасини ошишига омил бўлиб хизмат қилиши табиий ҳол. Аслида ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш ва уларнинг дунёқарашини кенгайтиришида бундай тадбирлар катта аҳамиятга эга.
Сўх тумани халқ таълими бўлимига қарашли 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Амиржон Темировнинг маълумотига кўра, айни кунда таълим муассасаларида “Аниқ фанлар ойлиги” ўтказиляпти ва ушбу ойлик доирасида мазкур таълим даргоҳида ҳам турли тадбир ва танловлар ташкил этилмоқда.
Ойлик доирасида мактабнинг 7-8 синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини “Қизиқарли мисолларни ечамиз, математика сирларин очамиз” мавзуси остида ташкил этилди.
Танловда иштирок этган ўқувчиларнинг билим даражаси турли математик ўйинлар орқали синовдан ўтказилди. Мактаб директорининг сўзларига кўра, бундай тадбирлар ойлик доирасида ой охиригача ўтказилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати