16 ЙИЛЛИК МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
2022-02-17 17:09:13 149
16 ЙИЛЛИК МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Ижтимоий тармоқларда Чумоқча маҳалласида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ҳудудида барпо этилган ўйингоҳ ва ушбу ўйингоҳ ўртасидан жой олган темир-бетон таянч мактаб ва маҳалла спортчиларига халақит бераётгани ва бу масала юзасидан маҳалла аҳли ва мактаб педагогик жамоаси номидан мурожаат қилмаган идора қолмагани ҳақида кўп хабарлар тарқалгани ҳақида биласиз ва хабардорсиз.
8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Бунёджон Шоматовнинг бизга берган маълумотига кўра, маҳалла аҳли ва бевосита мактаб педагогик жамоасининг 16 йиллик орзулари бугун ушалмоқда.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси ва туман электр тармоқлари корхонаси ишчи ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан мазкур темир-бетон таянч стадион ўртасидан олиниб, "ўзининг хос жойига" ўрнатилди.
8-сонли мактаб педагогик жамоаси ва ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилганидан миннатдор ва бунинг учун туман ҳокими, туман ЭТ корхонасига миннатдорлик билдирадилар.
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон учун ва мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши инсон қадрининг нақадар юксаклигидан далолатдир.
Муаммо ва камчиликларимиз босқичма босқич ҳал этилмоқда ва бу халқнинг розилигига сабаб бўлиши табиий ҳол. Бинобарин, ҳар бир муаммонинг ечими учун вақт ва муддат лозимлигини сезиб, бўлаётган ишларга хайрихоҳ бўлсак, албатта, барча одимизда бўлган тўсиқлар олиб ташланади ва албатта муаммолар ўз ечимини топади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати