ТИББИЁТ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН БРИФИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2022-02-17 16:57:38 125
ТИББИЁТ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН БРИФИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида "Сўх туманида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида" брифинг ўтказилди. Брифингда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиев ҳам қатнашди.
Брифингда иштирок этган оммваий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларга туман ҳокими ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи масала юзасидан атрофлича маълумот бердилар.
Туман ҳокими Сўх туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ва бундай ислоҳотларнинг кўлами тиббиёт соҳасида кенглигини ўз сўзида алоҳида таъкидлади. Барпо этилаётган тиббиёт масканлари ва тиббиёт муассасаларининг қурилиши давлатимиз раҳбари эътибори асосида амалга оширилаётгани қайд этилди.
Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиев ҳам брифинг иштирокчиларига маълумот берар экан, энг аввало, ўтган 2021 йили туман тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар хусусида алоҳида тўхталди.
Шунингдек, янги 2022 йилдаги режалар ҳақида ҳам иштиркочиларга маълумот берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати