ijara.soliq.uz имкониятларидан фойдаланинг
2022-02-16 09:00:01 251
ijara.soliq.uz имкониятларидан фойдаланинг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорларга янада қўлайлик яратиш ҳамда мамлакатимизда хуфиёна иқтисодиётни чеклаш мақсадида ijara.soliq.uz интернет манзилида-кўчмас мулк ижара шартномаларини Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш хизмати амалиётга жорий этилди.
Ҳурматли Сўх туманида фаолият юритаётган юридик шахслар!
Сўх туман давлат солиқ инспексияси сизларга мазкур интернет хизматидан фойдаланиш жараёнида юзага келган сизга тушунарсиз ёки мураккаб бўлган ҳолатларда сизга кўмаклашишдан доимо мамнунлигини билдирриб, Сўх туман давлат солиқ инспексиясининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўбаси ходимларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қилади.
Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи!
Зайлидинов Зайлиддин Нуридинзода - Сўх туман давлат солиқ инспексияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси
солиқ бўйича инспектори