Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-02-15 20:24:37    108

PDF юклаш
Чоп этиш


ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

         Бугун туман ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 49-сессияси бўлиб ўтди.

         Сессияда тумандаги сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

         Сессияга қўйилган 11 та масаладан алоҳида масалалар юзасидан маърузачилар сессия жараёнига ҳозир бўлмаганлиги сабабли депутатлар таклифи билан 5 та масала кўриб чиқилди.

         Сессия кун тартибига қўйилган масалалар –

         туманда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йули билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар;

         фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг 2021 йил давомидаги фаолияти юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг амалга оширилган ишлари;

         халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши “Халқпарвар” комиссияси иш режасини тасдиқлаш  хамда комиссия раисини сайлаш;

         “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритиш хамда чиқариш масаласи;

         маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш хамда туман хокимининг маблағ ажратиш тўғрисидаги 2022 йил 7 февралдаги №29/11-159-F/22 фармойишини тасдиқлаш тўғрисида.

         Сессияга туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва уни олиб борди.

         Кун тартибига қўйилган масалалар бўйича туман фуқаролик суди раиси Абдуллаев Шермуҳамммад Рўзиматович, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши котибият мудири Жумаев Масуджон Маъруфжонович, туман молия бўлими раҳбари Искандаров Зайлиддин Фаёзидинович, туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси Азизжон Алламжонович Иброимовлар маърўза қилдилар.

         Кун тартибига қўйилган масалалар бўйича маърузачилар томонидан керакли маълумотлар етказилди ва сессия қизғин мунозарларга бой тарзда ўтди.

         Қўйилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.

         Шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 49-сессияси якунланди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати