Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

×

 2022-02-15 20:06:41    117

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ НИМАЛАР БИЛАН БАНД?

         Маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан этиб энг аввало ҳудуддаги ишсиз аҳолини аниқлаш, уларни бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишларни ташкил этиш – ўзини ўзи банд қилиш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун амалий кумак кўрсатишдан иборат.

         Айтиш лозимки, айни ҳоким ёрдамчилари кумаги ва ташаббуси билан бугун туманимизнинг барча ҳудудларида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

         Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Шоҳзоджон Турғунбоевнинг маълумотига кўра, маҳаллада йил бошидан бугунги кунгача 34 нафар ишсиз фуқаро доимий иш жойи билан таъминланди.

         Маҳаллада айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарангис Давронованинг асл касби аёлар сартарошлиги бўлиб, ҳоким ёрдамчиси кумаги билан бугун Фарангис ўзининг касби бўйича фаолият олиб бормоқда.

         Маҳаллада ташкил этилган гўзаллик салони бугун Шарқободлик қизлар ихтиёрига берилган. Фарангис 15 нафар қизларга ўз соҳасининг сир-асрорларини ўргатмоқда. Ташкил этилган ўқув курсида соҳа сирларини ўрганиш учун барча зарурйи шарт-шароитлар яратиб берилган.

         - Яқин кунларда маҳаллада тикувчилик ўқув курсларини очиш ниятимиз бор. Бунинг учун жой танлаб олинган ва талабгорлар руйхати ҳам шакллантирилган. Асосий мақсадимиз аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат, - дейди Шоҳзоджон Турғунбоев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати