ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР
2022-02-07 18:46:41 196
ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияда берган топшириқлари юзасидан тасдиқланган 7-сонли йиғилиш баёнининг 20-банди, 1-иловасига асосан шакллантирилган манзилли дастурга мувофиқ Сўх туманидаги "Сўх маиший хизмат авто" МЧЖ томонидан Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умумий қиймати 5 млрд. 860 млн. сўм бўлган “Автосалон ҳамда автомобилларга хизмат кўрсатиш” лойиҳаси амалга оширилди.
Тадбиркорга АТ “Халқ банк”и Сўх туман бўлимининг 960 млн.сўм кредит маблағи берилган. Қолган маблағ тадбикорнинг ўз маблағи ҳисобидан сарфланган.
Иншоот қурилиши 100 фоизга бажарилиб, мазкур марказ фаолияти Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан кўздан кечирилди. Марказ мутасаддилари билан лицензия масаласи муҳокама этилиб, бу бўйича вилоят ҳокими томонидан мутасадди идоралар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш лойиҳаси фаолияти йўлга қўйилса, 15 нафар ёшлар иш билан таъминланади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати