МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
2022-02-07 18:40:14 174
МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Айни кунда туманимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган ишлар Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Қарорга мувофиқ ва мутасаддиларининг ҳисоб-китобига кўра, 2022 йилда туманимизнинг 90 фоизи ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бартараф этилаётир.
Навобод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Бобомирҳисеновнинг маълумотига кўра, маҳалланинг "Шифокор" кўчасида юзага келган носозлик "Ўзсувтаъминот" МЧЖ Сўх тумани филиали ходимлари томонидан бартараф этилди.
Носозлик юзага келган жойга махсус техникалар жалб этилиб, 13 метр узунликдаги тармоқ қувури янгисига алмаштирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати