Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҲОКИМ КУБОГИ” ЭГАСИ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-02-05 18:47:18    102

PDF юклаш
Чоп этиш


“ҲОКИМ КУБОГИ” ЭГАСИ АНИҚЛАНДИ

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳалларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

         Жумладан, куни кеча Сўх тумани ҳокимлиги ташаббуси  билан Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими, туман туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида Ленбур маҳалласининг 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида маҳаллалар ўртасида волейбол бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақалари бўлиб ўтди.

         Икки кун давом этган мусобақаларда 27 маҳалладан ташриф буюрган 24 та жамоа ўзаро беллашишди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинининг "Шодиев" жамоаси биринчи ўринни, Тул маҳалласининг "Тул" жамоаси иккинчи ўринни, Ленбур маҳалласининг "Холбоев" жамоаси учинчи ўринни эгаладилар.

         Мусобақа якунида ғолиб бўлган жамоалар ва энг фаол волейболчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати