Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ МАССИВИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА

×

 2022-02-05 18:42:59    82

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАВПАЯ МАССИВИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА

         Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массивида дамба мустаҳкамлаш тадбирида бугунги кунгача 75 куб-метр тупроқ, 204 куб-метр харсангтошлар тайёрланиб юклаб келтирилди.

         Иссиқхона тайёрлаш тадбирида 2 160 куб-метр тупроқ ишлари бажарилди. Умумий ўқув машқи бошидан дамба мустаҳкамлаш бўйича 4 175 куб-метр тупроқ ва 324 куб-метр харсангтош иши ҳамда иссиқхона тайёрлаш бўйича 12 420 куб-метр тупроқ ишлари бажарилди. Бугунги кунгача Жавпаяда 16 та 10 сотихли иссиқхона жойи тайёрланди. 

         Мазкур тадбирларга 4 та экскаватор, 8 та юк ташиш (самосвал), 1 та теккислаш (грейдер) ва 1 та ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ташиш, жами 15 та техникалар ҳамда 21 нафар ишчи ходимлар жалб этилди.

         Бугун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров туманга ташриф буюриб, даставвал Жавпая массивида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

         Жавпая массивига сув, электр энергияси тортиш ишлари юзасидан мутасадди идоралар вакиллари вилоят ҳокимига маълумот беришди.

         Жавпаяга ишлар кўламини кенгайтириш ва иссиқхона тайёрлаш ишларини жадалалштириш бўйича яқин кунларда 50 та махсус техника вилоятимиз марказидан сафарбар этиладиган бўлди. Бу бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва вазифалар берилди.    

         Жавпая массивида комплекс ўқув машғулотлари 15 февралгача давом этади. 

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати