БУГУН ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ
2022-02-05 18:34:07 136
БУГУН ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ
ТАШРИФ ДАВОМИДА:
✅ Жавпая массивидаги ишлар жараёни кўздан кечирилди;
✅ Туманда фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва фойдаланиш масалалари ўрганилди;
✅ Истиқлол маҳалласида қурилаётган болалар оромгоҳидаги ишлар жараёни вилоят ҳокимининг диққат марказида бўлди;
✅ Истиқлол маҳалласида барпо этилган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказидаги ишлар жараёни кўздан кечирилди;
✅ Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4-сонли УЎТ мактабнинг янги қўшимча ўқув биноси фойдаланишга топширилди;
✅ Қайроқ сув насос станциясидаги ишлар жараёни ўрганилди;
✅ Қайроқ мавзесидаги майдони салкам 1 500 гектар ер майдонлари кўздан кечирилди. Ер майдонларидан самарали фойдаланиши ва ўзлаштирилиши режалаштирилган ҳудудни ривожлантириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ҳокимининг СЎх туманига қилган бугунги ташрифи самарали ўтди. Мазкур ташриф хусусида батафсил маълумот берамиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати