Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-02-03 18:03:51    149

PDF юклаш
Чоп этиш


ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4891-сон қарорида касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта босқичларда аниқлаш бўйича мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш белгилаб берилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда бугун Сўх тумани ҳокимлигининг барча ходимлари ҳамда ҳокимлик биносида жойлашган ташкилотларнинг барча ходимлари  бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур тиббий кўрикнинг жараёнида тор мутахассис шифокорлар  томонидан барча давлат фуқаролик хизматчилари соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Ушбу чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аввало, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг жамиятимизда ўз ўрни борлиги ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфиати, саломатликларини ҳимоя қилишдан иборат. Зотан, соғлиқ бебаҳо неъмат деган ибора бежизга айтилмаган.        

         Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати