МУРОЖААТЛАР ИЗИДАН...
2022-02-03 17:33:14 124
МУРОЖААТЛАР ИЗИДАН...
Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туман прокурори, 2-сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов билан туманнинг Сариканда маҳалласида бўлишди. Маҳалла раиси Баҳодиржон Сафоевнинг сўзларига кўра, айни кунда маҳалланинг "Анорбоғ" кўчасида шағаллаштириш ишлари олиб бориляпти.
Маҳалла аҳли ва ушбу кўчада яшовчи фуқаролар мурожаатидан сўнг шағаллаштириш ишлари бошланган ва айни кунда ушбу хайрли иш давом этмоқда. Олиб келинган шағалларни тўкиш ва теккислашда маҳалла аҳли фаол иштирок этмоқда.
Туман ҳокими номига мазкур кўчада яшовчи фуқаро Саодатхон Тўраевадан тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат тушди. Сўх тумани ҳокими мазкур хонадонда бўлиб, фуқаронинг оилавий аҳволини кўздан кечирди ва ҳоким кумаги билан мазкур фуқаро туман тибиёт бирлашмаси ички касалликлар бўлимига даволаниш учун ётқизилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати