Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҲОКИМ КУБОГИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2022-02-03 15:20:58    83

PDF юклаш
Чоп этиш


“ҲОКИМ КУБОГИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

         Туманимизда ёшларни спортга жалб этиш, ёшлар ўртасида спортнинг турли соҳалари бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил этиш бўйича Ленбур маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокимига қилинган мурожаат бугун ўзининг амалий исботини топди.

         Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ташаббуси ва Ленбур маҳалласида фаолият бошлаган маҳалланинг ёшлар етакчиси саъй-ҳаракати билан 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким кубоги” ни қўлга киритиш учун волейбол мусобақаларига старт берилди.

         Мусобақаларнинг очилиш маросимида қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Республикамизда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга нисбатан берилаётган эътибор замирида ўсиб келаётган авлоднинг келажаги ва тақдири мужассамлигини таъкидлаб, ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилган ёшлар етакчилари ҳам айни ёшлар манфаатини кўзлаб иш юритиши давр ва замон талабаи эканлигини қайд этди.

         Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ва туман туризм ва спортни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида ташкил этлган мазкур мусобақаларда туманимизнинг маҳаллаларидан келган ва асосан ёшлардан таркиб топган волейбол жамоалари иштирок этишади.

         Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими раҳбари Исожон Мастоновнинг маълумотига кўра, мазкур мусобақаларда Ленбург, Тул, Девайрон, Навобод, Ровон, Офтобру, Ҳазрати Али, Қизилқиёқ, Қалъача, Қалъа, Чумоқча, Соҳибкор, Сариканда маҳалла фуқаролари ёш волейболчилари қатнашиб, олимпия усулида ўзаро беллашади.

         Ғолиб бўлган жамоага мусобақалар якунида “Ҳоким кубоги” тақдим этилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати