Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-02-03 10:32:32    120

PDF юклаш
Чоп этиш


ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 20 январдаги “Сўх тумани Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини Жавпая массивида ўқув машғулоти ўтказиш тўғрисида”ги 18-11-0-Q/22-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 25 январ кунидан бошлаб мазкур ҳудудда “Сел, сув тошқинларини олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда ФВДқТ таркибига кирувчи фуқаро муҳофазаси хизматлари куч ва воситаларини ҳамкорликда ҳаракати” мавзусида комплекс ўқув машқи ўтказилмоқда.

Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ж. Жалоловнинг маълумотига кўра, ўқув машқи давомида бугунга қадар дамба мустаҳкамлаш тадбирида 830 м3, иссиқхона тайёрлаш тадбирида 2160 м3 тупроқ ишлари бажарилди. Умумий ўқув машқи бошидан дамба мустаҳкамлаш бўйича 4100 м3, иссиқхона тайёрлаш бўйича 8100м3 тупроқ ишлари бажарилди.

Туман ободонлаштирш бошқармаси томонидан ҳудудни ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш учун 100 дона сосна кучати экилди.

Мазкур тадбирларга 4 та экскаватор, 8 та юк ташиш (самосвал),
1 та юк ортиш (погрузчик), 1 та текислаш (грейдер), 1 та сув ташиш, 1 та автобус ва 1 та ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ташиш, жами 15 та техникалар ҳамда 44 нафар ишчи ходимлар жалб этилди.

Қарорга мувофиқ ўқув машғулотлар 15 февраль кунигача давом этади.

         Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати