БИР ҲУДУДДАН УЧ ХАБАР
2022-02-02 17:03:46 165
БИР ҲУДУДДАН УЧ ХАБАР
❇️ Соҳибкор ва Тул маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ташаббуси билан бошланган ҳашар давом этмоқда. Маҳаллалар аҳлининг ташаббуси билан ҳудуд қабристони обод бўлмоқда ва бу ерда янги шийпонлар барпо этиляпти.
❇️ 1-секторнинг Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари давом этяпти. Бу ишга бел боғлаган соҳа ходимлари аҳолига ичимлик суви етказишда астойдил ҳаракат қилишаётир.
❇️ Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида секторнинг Ғазнов маҳалласида ҳам ишлар қизғин кечмоқда. Бу маҳалланинг "Сойбўйи" кўчасида амалга оширилаётган ишлар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати