Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 178 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Жиноятга жазо муқаррар!

×

 2022-02-02 15:00:27    147

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятга жазо муқаррар!

Судланган Э.Халимов (исм-фамилияси ўзгартирилган) гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун муқаддам судланган бўлсадан бундан тўғри хулоса чиқармасдан, яна шу турдаги жиноятни содир этди.

Жумладан, унинг яшаш хонадони олинган тезкор маълумотга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон  ётоқхонасида қоғозга ўралган ўткир ҳидли, яшил тусли, наша ўсимлиги баргига ўхшаш моддалар сақлаб келаётганлиги аниқланган. Шунингдек, уйининг ертўласидан 1 литрли шиша идишга солинган ўткир ҳидли, яшил тусли, наша ўсимлиги баргига ўхшаш моддалар аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур моддалар тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 йилдаги 878-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланиши ҳақидаги рўйхатга киритилган тақиқланган гиёҳвандлик воситалари - марихуана эканлиги аниқланган.

Суд Э.Халимовнинг содир этган жиноятини хар томонлама, адолатли ва холисона ўрганиб чиқиб, ишдаги ҳолатлар ва тўпланган далилларга объектив баҳо бериб,  судланувчи Э.Халимовга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазони тайинлади.

                         Шерзод Мадумаров - Жиноят ишлари бўйича

                                                                       Сўх туман судининг раиси