ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИБ БОРАДИ
2022-02-01 09:42:31 138
ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИБ БОРАДИ
Айтиш лозим, туманимизда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қишнинг яхши келган об-ҳавосидан фойданланган ҳолда, соҳа ходимлари туманимиз ҳудудида бу йўналишда кўп арзирли ишларни бажаришди.
Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида амалга оширилаётган бу ишлар 1-сектор ҳудудида, айниқса, Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида эътироф этишга лойиқ. Маҳалланинг "Мавжидарё" кўчасида ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари охирига етказилди.
Агар ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилса, мазкур кўчадаги барча хонадон эгалари бу неъматдан фойдалана олишади. Чунки ичимлик суви тармоғи ҳар бир хонадонга кириб борган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати