Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

×

 2022-01-31 17:04:52    140

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

         Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг маҳалла аҳли ва ёшлари билан урашуви бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари, Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими вакиллари, маҳалланинг уюшмаган ёшлари иштирок этди.

         Йиғилишда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ўтган 2021 йилда туманда, айниқса, Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган ўзгариш ва янгиланишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. 2022 йилда бундай ишлар кўлами янада кенгайишини таъкидлаган туман ҳокими амалга оширилажак ишларнинг жадаллаштирилишида ҳудудларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари масъулияти янада ошишини қайд этди.

         Тадбир иштирокчиларига Ленбур маҳалласига тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси таништирилди.

         Ўз навбатида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар масалаларига масъул бўлган Ёшлар ишлари Агентлиги вакили ўз режа ва ҳаракатлар дастури ҳақида йиғилганларга маълумотлар бердилар.

         Айтиш лозимки, 2021 йилда Ленбур маҳалласидаги 18-сонли УЎТ мактаби ёнига янги қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Туман ҳокими айни шу масалага тўхталиб, 2022 йил 28 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши хусусида гапирди. Йиғилишда соҳани комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилгани ва соҳани ислоҳ қилишда туман муаллимлари ҳам бевосита фаол иштирок этишларини таъкидлади.

         Тадбир давомида иштирокчилар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар бериб, жавоблар олдилар.

         Шунингдек, маҳалла уюшмаган ёшлари вакиллари ҳам туман ҳокимига бир неча масалалар бўйича мурожаат этишди. – Барча камчилик ва муаммолар албатта, бартраф этилади. Ҳал этиш йўлларини Сиз билан бирга қидирамиз. Бу йўналишда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари зиммасига қўилган вазифалар масъулияти янада кучлироқ бўлади, - деди туман ҳокими тадбир охирида.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати